ТИВ Ўзбекистонлик талабаларнинг Россияга киришига қўйилган чеклов бекор қилинмаганлигини маълум қилди

Авиақатнов тикланган мамлакатлардан келаётган хорижлик талабалар айрим талаблар эвазига ўқишга рухсат берилишига изоҳ берилди. Бу ҳақда Rospotrebnadzor.ru ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: O’zA

Маълум бўлишича, талаба COVID-19’га ПЗР усули билан икки марта, Россия ҳудудига кириб келишдан уч кун олдин ҳамда Россия ҳудудига кириб келгандан сўнг 72 соат мобайнида тест топширади.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 2021 йил 16 февраль ҳолатига Россия Ўзбекистон фуқароларининг кириб келишлари, жумладан, ўқиш мақсадида келишлари учун ўрнатилган чекловларни бекор қилгани йўқ.

Шу муносабат билан, элчихона Россия олий ўқув юртларида таълим оладиган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатга кириш ҳуқуқи бўлган фуқаролар тоифасига кирмаслигини яна бир маротаба эслатди.

Мавзуга оид:

Янгиликлар