Россия Ўзбекистонда рус тилини ўргатиш лойиҳаси учун 1 миллион доллар ажратади

Россия Таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистонда рус тилини билиш даражасини ошириш учун 2021 йилда 75 миллион рубль (1 миллион доллар)лик «Класс» лойиҳасини йўлга қўяди. Бу ҳақда «Правда Востока» хабар берди.


Хабарга кўра, 2020 йил октябрда Россия Таълим вазирлиги, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва россиялик ишбилармон, хайриячи Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан, спорт» хайрия фонди билан республикада рус тилини билиш даражасини ошириш учун «Синф» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланган.

Таъкидланишича, дастур ижрочилари А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ва А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳисобланади.

Қайд этилишича, 2020 йилда лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида Россиядан келган 32 нафар мутахассис Ўзбекистоннинг барча 14 вилоятида 4000 га яқин маҳаллий ўқитувчилар ва 500 нафар ўқувчиларни рус тилини билиш учун синовдан ўтказдилар. 2021 йилда биринчи юз ўқитувчи ва методист республикага мактабларда ишлаш учун юборилади.

Янгиликлар