Россия компанияси Самарқанд йўллари билан шуғулланади

Симетра транспорт ҳаракатини моделлаштириш ва транспортни режалаштириш соҳасидаги ваколатли маркази Самарқанд учун транспортнинг бош режасини ишлаб чиқади. Лойиҳа 2031 йилгача мўлжалланган.

Хабарга кўра, лойиҳа давомида Самарқанд агломерациясида транспортнинг барча турларини стратегик ривожлантириш режаси, умуман транспорт инфратузилмасини (шу жумладан, интеллектуал транспорт тизимини) ривожлантириш, йўловчилар, пиёдалар ва велосипед ҳаракати, жамоат ва юк транспорти инфратузилмаси амалга оширилади.

«Транспортнинг бош режасини яратиш Ўзбекистон Президентининг ноябрь ойидаги топшириғини бажаришга ёрдам беради ва жамоат транспорти қулайлигини яхшилаш йўлидаги биринчи қадамни ташлайди. Бу замонавий транспорт тизимини ривожлантириш, қулай маршрут тармоғи ва тариф тизимини ишлаб чиқиш учун муҳим восита ҳисобланади. Буларнинг барчаси Самарқандга ўзининг иқтисодий салоҳиятини янада фаол ривожлантиришга имкон беради», – деди вилояти транспорт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Каржавов Жўрабек Низомович.

Қайд этилишича, туристик омил шубҳасиз ҳисобга олинади – бугунги кунда Самарқанд катта салоҳиятга эга бўлган муҳим халқаро сайёҳлик марказидир

«Симетра мультимодал транспорт моделини ишлаб чиқади, бу турли хил сценарийлар бўйича транспорт ҳолатини башорат қилиш, тавсиялар ишлаб чиқиш ва шаҳар учун ҳақиқатан нима қилиш кераклигини танлашга имкон беради. Мукаммал транспорт тизимининг пайдо бўлиши шаҳарни янада жозибали ва одамлар учун қулай қилади. Бундан ташқари, Самарқанд машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади, шунинг учун транспорт чоралари шаҳарнинг инвестиция жозибадорлигини оширишга ёрдам беради», – деди Симетра компаниясининг ривожланиш бўйича директори Кристиан Боэттгер.

Янгиликлар