Ўзбекистонда сел олиб кетган яна бир Қирғизистон фуқаросининг жасади топилди

Ўшда сел олиб кетган 39 ёшли аёлнинг жасади Андижон шаҳридаги каналлардан бирида топилди. Бу ҳақда 16 июль кун Қирғизистон Республикаси Фавқулодда ташкилот вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Фавқулодда вазият хабарига кўра, марҳумани 14 июль куни Ўш шаҳридан сел оқизиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Қирғизистонда сел оқибатида ҳалок бўлган уч опа-сингилнинг жасади Андижон вилоятида топилган эди.

 

Янгиликлар