Шавкат Мирзиёев 10 нафар туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод этди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 нафар туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод этилганини маълум қилди.

Иш фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун 28 нафар туман ва шаҳар ҳокимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилади.

Шунигдек, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ютуқларимиз ҳақида кўп гапириш мумкин. Дунёдаги оғир шароитга қарамасдан барқарор иқтисодий ўсиш йўлида аниқ натижаларга эришаяпмиз. Буни Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, ҳамкор давлатлар раҳбарлари, рейтинг ташкилотлари, йирик инвесторлар ҳам эътироф этаяпти, — деди давлат раҳбари.

Янгиликлар