Ўзбекистонда яна 189 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 17 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 702 (+189) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 184 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 5 нафари Aндижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 31 384 (+411) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 87 фоизга етди. Ҳозирда 4082 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 2 нафар аёл вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар