Бухорода шахсий суратларини тарқатиб юбормаслик учун собиқ севгилисидан минг доллар талаб қилган йигит ушланди
Бухорода 4 сентябрь куни шахсий суратларини тарқатиб юбормаслик, қариндошларига кўрсатмаслик эвазига собиқ севгилисидан минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 1986 йилда Ғиждувонда тугилган Ў.К. 2018 йил ноябрь ойида Р.A. исмли қиз билан танишиб, яқин ишқий муносабатда бўлган. Улар август ойида тортишиб қолгач, Ў.К. қиздан товламачилик йўли билан пул ишлаб олмоқчи бўлган.
Маълум қилинишича, Ў.К. қизни фотосуратларини интернетга тарқатиш, қариндошларига кўрсатиш билан қўрқитиб ундан минг доллар талаб қилган.
Бундан қўрққан Р.A. ҳолат юзасидан ҳуқуқ тарғибот идораларига мурожаат қилган. Бухоро шаҳрида Ў.К. 4 сентябрда Р.A.дан 500 доллар пулларни товламачилик йўли билан олаятган вақтида, жиноят устида қўлга олинган.
Қайд этилишича, унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддасига (Товламачилик) асосан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода қизнинг шахсий суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, 500 доллар олаётган эркак қўлга тушгани, Самарқандда 43 ёшли дугонасининг уятли фотосуратларини тарқатиб, шарманда қилмаслик учун 2200 доллар талаб қилган аёл ушлангани, Бухорода фотомоделликни таклиф қилиб, қиздан алдов йўли билан 650 минг сўм олган «фотограф» қўлга тушгани хабар қилинган эди.