Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазирини туғилган куни муносабати билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев 17 cентябрь, пайшанба куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини туғилган куни муносабати билан табриклди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 17 сентябрда 70 ёшга тўлди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев мактубида Ҳиндистон бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги муваффақиятлар, Ҳиндистон халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги бош вазирига табрик йўллагани ҳамда Никарагуа, ТожикистонҚирғизистон Мексика президентларини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар