Шавкат Мирзиёев Никарагуа президентини Мустақиллик куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Никарагуа президент Хосе Даниэль Ортега Сааведрага мамлакатнинг Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, 1821 йил 15 сентябрда Никарагуа мустақиллиги эълон қилиниб, ушбу кун миллий байрам — Мустақиллик куни деб қабул қилинган.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Малайзия подшоҳи ва бош вазирини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент Қирғизистон давлат раҳбари Сўронбой Жээнбековни Мустақиллик куни билан табриклаган.

Янгиликлар