Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги бош вазирига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Ёсихидэ Сугага табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Ёсихидэ Сугага унинг мамлакат бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

Шавкат Мирзиёевнинг мактубида икки томонлама муносабатлар юксак даражага эришилгани таъкидланган. Шунингдек, Ўзбекистон—Япония стратегик шериклиги бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев НикарагуаТожикистонҚирғизистон Мексика президентларини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар