Ўзбекистон ва Бағдод туманларида ўтказилган сайёр қабулда газ билан боғлиқ 9 та мурожаат ҳал этилди
Фарғона вилояти Ўзбекистон ва Бағдод туманларида 15 октябрь куни ўтказилган сайёр қабулда газ билан боғлиқ 9 та мурожаат ижобий ҳал этилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, сайёр қабуллар Ўзбекистон тумани «Баркамол авлод» маркази ҳовлисида ва Бағдод тумани «Нуронийлар боғи»да Президент Админстрацияси ва тегишли вазирликлар мутасаддилари иштирокида ўтказилган.
Таъкидланишича, сайёр қабулда тумандаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилган. Унда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳамда «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали вакилларига жами 21 та мурожаат қабул қилинган. Шундан 12 нафар истеъмолчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган ва 9 та мурожаат ижобий ҳал этилган.
Аввалроқ Фарғонада щтказилган АКТ вазири ўринбосари қабулида 23 та мурожаат ҳал этилгани, Қўқон шаҳар ҳокими ўтказган қабулад 29 та мурожаат тинглангани хабар қилинган эди.