Ўзбекистонда тадбиркорни ҳомийликка мажбурий жалб этган шахс 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда тадбиркорни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу ҳақда Telegram’даги «Huquqiy axborot» Telegram каналида маълум қилинди.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, давлат органи ёки давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса:

  • Базавий ҳисоблаш миқдорининг икки 200 бараваридан 400 бараваригача (44 млн 460 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима;
  • 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
  • 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
  • 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
  • 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда пандемия даврида қанча тадбиркордан солиқ ундирилмагани ва Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳисоб рақами очиш имкониятига эга банклар сони маълум қилинган эди.

Янгиликлар