«Uzbekistan Airways» Ўзбекистон–Тожикистон ўртасидаги парвозларнинг аниқ сана ва нархини эълон қилди

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тошкент–Душанбе–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларни тиклаш учун аниқ сана ва вақтни эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, қатновлар 20 январь, чоршанба кунидан бошлаб қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

  • Тошкент–Душанбе учиш соат 08:00 да, қўниш соат 09:00 да;
  • Душанбе–Тошкент учиш соат 11:00 да, қўниш соат 12:00 да.

Эконом-класс чипталари нархи 1 595 238 сўмни ташкил қилади. Бизнес-класс нархи 2 348 190 сўмга тенг.

Скрин: «Uzbekistan Airways»

Авиачипталарни авиакомпаниянинг сайтидан, «Uzbekistan airways sales» офиси ёки агентлар офисларидан сотиб олиш мумкин. Тожикистон томони ҳали «Somon Air» авиакомпаниясининг Тошкентга биринчи парвозининг аниқ санаси ва вақтини эълон қилмаган.

Айни пайтда мамлакатлар ўртасида қуруқлик чегарасида фуқароларнинг ўтиши қисман тикланган. Ҳозирча фақат уч тоифадаги фуқаролар: талабалар, қўшни томонда хотини, эри ёки болалари бўлганлар, шунингдек, Тожикистон ёки Ўзбекистон штаб-квартирасидан тегишли ёзма рухсатга эга бўлганлар.

Аввалроқ Ўзбекистон–Тожикистон ўртасида доимий авиарейслар тиклашни келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Қарор икки мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиши муносабати қабул қилинган.