Ўзбекистон–Тожикистон ўртасида доимий авиарейслар тикланди

Ўзбекистон ва Тожикистон авиакомпанияли ўртасида 2021 йил 15 январь куни рейсларни тиклаш бўйича қўшма қарор имзоланди. Бу ҳақда Тожикистоннинг «Ховар» миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

Фото: «Airbus»

Қарорга кўра, Тошкент–Душанбе–Тошкент йўналиши бўйича парвозларни «Somon Air» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниялари амалга оширади.

Қарор икки мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиши муносабати қабул қилинган. Ҳозирда икки томон ҳам парвозларни бошлашга тайёр ва яқин орада чипталар сотувга чиқарилади. Ҳар бир авиакомпания ҳафтада битта рейсни амалга оширади: чоршанба куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва жума куни «Somon Air».

Юқори иситмаси бўлган йўловчилар, шунингдек, коронавирус инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги ПЗР тестига эга бўлмаган йўловчилар ҳамда 72 соатдан олдин олинган ПЗР тести бор йўловчилар самолёт салонига киритилмайди.

Авиакомпания Душанбе–Тошкент–Душанбе йўналиши бўйича парвозни қайта тиклашнинг аниқ санасини ҳали маълум қилмаган. Айни пайтда 20 январь куни Душанбеда учадиган рейс ҳақида хабар берилган.

Айни пайтда мамлакатлар ўртасида қуруқлик чегарасида фуқароларнинг ўтиши қисман тикланган. Ҳозирча фақат уч тоифадаги фуқаролар: талабалар, қўшни томонда хотини, эри ёки болалари бўлганлар, шунингдек, Тожикистон ёки Ўзбекистон штаб-квартирасидан тегишли ёзма рухсатга эга бўлганлар.

Маълумот ўрнида, коронавирус пандемияси туфайли Тошкент ва Душанбе ўртасида ҳаво қатнови 2020 йил 16 мартда тўхтатилган эди.

Аввалроқ Ўзбекистон айрим давлатларга нисбатан авиарейслар бўйича чеклов муддатини узайтиргани ва Ўзбекистонда 2021 йилда авиа ва темир йўл чипталарига чегирма берилиши хабар қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонга янги Airbus A320 Neo лайнери олиб келингани маълум қилинган.