Ўзбекистонга янги Airbus A320 Neo лайнери олиб келинди

Ўзбекистонга 2020 йил 31 декабрь куни «Uzbekistan Airways»га 138 та «эконом-класс» ва 12 та «бизнес-класс» ўринлари билан жиҳозланган Airbus A320 Neo лайнери олиб келинди. Бу ҳақда «Spot» нашри хабар берди.

Foto: Airbus

Хабарда Airbus A320 Neo янги LEAP-1A двигателлари ҳамда фюзеллажи конструкциядан фойдаланилган замонавий технологиялари билан ўзидан олдинги моделлардан 20 фоизга тежамкорроқлиги айтилган Самолётнинг парвоз масофаси 4,5 мингдан 6 минг километргача ошган. Ушбу янги самолёт компания паркидаги 12-Airbus ва ҳисоб бўйича тўртинчи Neo ҳисобланади.

Шунингдек, унинг бортида замонавий мультимедиа тизими жамланмаси ҳамда интернет мавжуд. Маълумот ўрнида, Ўзбекистонга биринчи Airbus A320 Neo лайнери 2019 йил 11 март куни келтирилган ва рейсга туширилган эди.

Аввалроқ Тошкент—Душанбе—Тошкент йўналиши бўйича қўшимча aвиақатнов амалга оширилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент—Дубай йўналиши бўйича авиақатновлар сони оширилиши маълум қилинган.

Янгиликлар