Тошкент—Душанбе—Тошкент йўналиши бўйича қўшимча aвиақатнов амалга оширилади

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 2021 йил 5 январ куни Тошкент—Душанбе—Тошкент чартер қатновини амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, рейслар 5 январь куни амалга оширилади:

  • HY-3717 Тошкент—Душанбе учиш 09:30 да, қўниш 10:30 да;
  • HY-3718 Душанбе—Тошкент учиш 12:00 да, қўниш 13:00 да.

Aвиачипталарни компания сайтидан, «Uzbekistan airways sales» ёки агентлар офисларидан сотиб олиш мумкин. Нарҳларга кўра, бир томонлама чипта нархлари эконом-класс 1,687 миллион сўмдан бўлса, бизнес-класс 2,352 млиллион сўмдан этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коронавируснинг янги штамми сабаб 8 та давлат билан авиақатновларни тўхтатган. Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилиши маълум қилинган.

Янгиликлар