Тошкент—Дубай йўналиши бўйича авиақатновлар сони оширилади
«Uzbekistan Airways» Тошкент—Дубай—Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар 1 декабрдан бошлаб амалга оширилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ Дубайга қатновларни ҳафтасига 5 марта — душанба, чоршанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширади.
Тошкент—Дубай
Тошкентдан кетиш вақти — 8:25, Дубайга қўниш вақти 11:00.
Дубай—Тошкент
Дубайдан кетиш вақти 12:25, Тошкентга қўниш вақти 16:35.
Мазкур қатновларга авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, «Uzbekistan Airways» АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки Ўзбекистондаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.
Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Аввалроқ Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек Ўзбекистондан Қозоғистонга мунтазам авиақатновлар қайта тикланди.