ЖССТ коронавирус беморларининг юқтириш даври ҳақида маълумот берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус беморларининг юқтириш даври ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Российская газета» ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйновичга таяниб хабар бермоқда.

Фото: «dezeen»

«Бемор юқумли бўлиши учун тирик ҳолдаги вирусни тарқатишии керак», — деб тушунтирди у. Дастлабки тадқиқотларга кўра, беморларнинг аксарияти симптомлар пайдо бўлганидан 8–9 кун ўтгач юқумли бўлади, аммо бу давр оғир касал бўлган беморларда узоқроқ давом этиши мумкин.

ЖССТнинг 14 кунлик карантин муддати бўйича тавсияси инкубация даври тўғрисидаги мавжуд маълумотларга асосланиб ишлаб чиқилган. Ҳозирда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, ўртача инкубация даври 5–6 кун, юқори чегараси 14 кун. Бу карантин муддатини тавсия қилиш учун асосдир.

Аввалроқ ЖССТ фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан коронавирус устидан ғалаба қозонишга халақит берадиган омилни ошкор қилган эди. У ташкилот мутахассислари ижтимоий тармоқларда коронавирус тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқалишидан хавотирда эканини айтган. Шунингдек, CОVID-19’нинг «британча» штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган бешта аломат маълум бўлган эди.

Янгиликлар