Xiaomi янги Redmi Note 13 сериясини тақдим этади

Xiaomi Бангкокдаги (Тайланд) тақдимот маросимида Redmi Note 13 сериясини тақдим этди.

Ушбу ажойиб серияга машҳур Redmi Note қаторини кенгайтирувчи бешта қурилма киради: Redmi Note 13 Pro+ 5G, Redmi Note 13 Pro ва Redmi Note 13.

Камера тизими, дизайни, дисплей ва процессоридаги сезиларли янгиланишлар билан Redmi Note 13 серияси ўрта ва флагман смартфонлар ўртасидаги тафовутни бартараф этишда давом этмоқда – ҳар томонлама ишончлилик, ажойиб ҳиссиётли ва таъсирчан тасвирлаш имкониятлари оқилона нархларда тақдим этилган.

Redmi Note 13 сериясининг янгиланган камера тизими билан ҳар бир сурат асарга айланади

Сифатли тасвирларга энг керакли талабларни қондириш учун ишлаб чиқилган Redmi Note 13 серияси кўп қиррали ва янгиланган камера тизимини таклиф этади. Redmi Note 13 Pro+ 5G ва Redmi Note 13 Pro про моделлари мисли кўрилмаган даражадаги тафсилотлар билан суратга олиш ва фойдаланувчиларга флагман даражасини яратиш имкониятини бериш учун оптик тасвир барқарорлиги (OIS) билан 200 мегапикселли ультра юқори аниқликдаги камерага эга.

Бундан ташқари, 2х/4х катталаштириш масофадан турибҳам яқиндан мукаммал суратга олиш имконини беради, бу сизга тадбирдаги одамларга эътибор қаратиш ёки бирор ҳаракатни кўздан қочирмасдан катталаштириш имкониятини беради.

Ушбу илғор камералар тўпламида каттароқ 1/1,4 дюймли сенсор ва тасвирни қайта ишлаш тизими мавжуд, ҳатто қийин шароитларда ва кам ёруғликда ҳам ажойиб тасвир сифатини таъминлайди. Ушбу сенсор ўта катта f/1,65 диафрагма ва Tetra2 пиксел (илғор пикселларни бирлаштириш технологияси) комбинацияси кам ёруғлик шароитида ҳам аниқ ва ёрқин тасвирлар олишга имконяратади, атом қатлами чўктирилган (ALD) технологиясига эга 7P линзалари эса ярқираш ва соя тушишини камайтиради.

Айни пайтда, Redmi Note 13’нинг асосий модели суратларда ҳеч нарсани кўздан қочирмасдан, майда деталлар билан бирга олиш хусусиятига эга 3х масштабли 108МП асосий камерага эга. Смартфонда шунингдек, суратларингизни персоналлаштириш учун FilmCamera фильтрларининг кенг танлови билан тақдим этилган.

Бу қурилмаларнинг барчасида 200 ёки 108 мегапикселли асосий камера, 8 мегапикселли ультра кенг бурчакли камера, 2 мегапикселли макро ва 16 мегапикселли селфи камерасидан иборат уч камерали созламалар мавжуд бўлиб, улар Xiaomi Imaging Engine томонидан қувватланади. Умуман олганда, ҳар бир қурилма янги авлод ҳисоблаш фотографияси ва кучли тасвирни қайта ишлаш имконини беради, бу Redmi Note 13 сериясини ҳар қандай вазиятда ажойиб суратга олиш учун фойдали имкониятга айлантиради.

Юқори аниқлик, AMOLED дисплей ва 120 Гц гача янгиланиш тезлиги

Redmi Note 13 серияси ҳашаматли дизайни ултраюпқа нафис ҳошиялар ва юқори кўриш қулайлигига эга сифатли дисплей билан ажралиб туради.

Redmi Note 13 Pro+ 5G энг баланд 1800 нит ёрқинлиги билан 1,5К AMOLED дисплейи туфайли кристалли тиниқ тасвирларни тақдим этади. Ўз навбатида, Redmi Note 13 Pro ва Redmi Note 13 ультра тиниқ FHD+ AMOLEDдисплейлари билан жиҳозланган.

120 Гц янгиланиш тезлиги туфайли ҳар бир Redmi Note 13 серияли қурилмаларда силлиқ, тезкор айланиш таъминланади, бу экрандаги намойишни янада юмшоқ, тиниқ ва ёқимли қилади.

Redmi Note 13 серияли қурилмалар TÜV Rheinland Low Blue Light, Flicker Free вa Circadian Friendly сертификатларига эга бўлиб, кўз нурини ҳимоя қилиш функцияси ўрнатилган Бошқа янги қурилмалар каби дисплейдаги бармоқ изи сенсорини ўз ичига олади.

Ғайриоддий ишончлилик, шунинг учун ташвишланишингизга ҳожат йўқ

Илғор муҳандислик натижаси ва дизайн билан Redmi Note 13 сериясидаги қурилмалар бардошли ва мустаҳкам бўлиб, қийин шароитларда ҳам максимал ишончни таъминлайди. Дисплейдан бошлаб янги тизимлари билан эътироф этилаётган Redmi Note 13 Pro+ 5G биринчилардан бўлибCorning® Gorilla® Glass Victus® функцияларини тақдим этади, бу билан смартфон қўлингиздан тушиб кетганда ёки қирилишдан махсус ҳимоя қатлами билан ҳимояланган. Ёмғирда ҳам сенсор сезгир ва аниқ ишлашини таъминлаш учун дисплей барча серияларда янада оптималлаштирилди.

Янгиланган дизайн IP682 чанг ва сувга чидамлилик сертификати билан биргаликда Redmi Note 13 Pro+ 5G’га сериянинг асосий модели ўрнини эгаллаш имконини беради, бошқа моделлар эса IP543 чанг ва чайқалишларга чидамлилик сертификатини олган.

Ишлаш самарадорлигини ошириш учун илғорпроцессорлар билан ҳиссиётли лаҳзалар

Юқори унумдор Redmi Note 13 Series энг кучлипроцессорлар ва узоқ умр батареялар билан жиҳозланганбўлиб, фойдаланувчиларга ўз қурилмаларидан кун бўйифойдаланишини таъминлайди. Қўшимча қулайлик учунбарча моделлар қувватлагичлар билан бирга келади4..

Энг юқори самарадорликни таъминлаш учун Redmi Note смартфонлари биринчилардан бўлиб 4-босқичлари асосида ишлайди. Сериядаги етакчи Redmi Note 13 Pro+ 5G  MediaTek Dimensity 7200-Ultra чипсети, 5000 мА/соат сиғимли улкан аккумулятор билан жиҳозланган ва Redmi Note’ни атиги 19 дақиқада 100% қувватлантирадиган соҳада етакчи 120 Вт HyperCharge технологиясини таклиф этади.

Ҳар томонлама янгиланган ва такомиллаштирилган Redmi Note 13 серияси севимли Redmi Note қаторини янги чўққиларга олиб чиқади ва бутун дунёдаги смартфон фойдаланувчиларига ҳамёнбоп нархларда флагман функцияларидан баҳраманд бўлиш имкониятини беради.

Худди шу жараёнда Xiaomi ўзининг тақиладиган қурилмалар қаторида учта қизиқарли янги маҳсулотини ҳам тақдим этди: Redmi Watch 4, Redmi Buds 5 Pro ва Redmi Buds 5.

Кўп функцияли Redmi Watch 4 соати – экран денгизи, функциялар океани

Янги Redmi Watch 4 тўртбурчак, ултра катта 1,97 дюймли AMOLED дисплейига эга бўлиб, ақлли соатдан фойдаланишда янада яхшироқ тажрибани кафолатлайди.Ушбу сўнгги версия, шунингдек, Redmi’нинг квадрат шакл факторига эга энг катта ақлли соати бўлиб, бир қарашда тўлиқ кўринишни таъминлайди. Redmi Watch 4’нинг мураккаб дизайни алюминий қотишмали ўрта рамкани ўз ичига олади ва улардан фойдаланиш осон бўлган OTS зангламайдиган пўлатдан айланадиган тожли биринчи Redmi ақлли соатидир. Янада каттароқ қулайлик учун Redmi Watch 4 бутунлай янги тез алмаштириладиган камар механизми билан жиҳозланган.

Redmi Watch 4 юрак уриш тезлигини ўлчаш ва қон кислород мониторингини яхшилаш учун янгиланган 4 каналли PPG сенсори ўрнатилган. Фойдаланувчилар 150 дан ортиқ спорт режимларини, шу жумладан олтита автоматик тан олинган фаолият турларидан бирини танлашлари мумкин. Қўшимча функциялар Bluetooth орқали қўнғироқларни қабул қилиш, бу қўнғироқларга қўлингизни кўтариб, тегиниш орқали жавоб бериш имконини беради. Соат кумуш-кулранг ёки Obsidian Black рангдаги ҳошия ва шунга мос тасма, шунингдек, бинафшаранг, тўқ кўк ёки тўқ яшил рангли тасмалар билан тақдим этилади.

Яхшиланган шовқинни бекор қилиш тизими ва реал овоз — Redmi Buds 5 Pro билан

Redmi Buds 5 Pro ўрнатилган иммерсив аудио ва реал овоз учун янги режимлар билан янада тиниқроқ тинглаш тажрибасини таклиф этади. Эшитиш воситалари, шунингдек, симсиз уланиш учун етакчи Bluetooth кодек бўлган LDAC билан жиҳозланган. 52 дБ гача фаол шовқинни бекор қилиш (ANC) хусусиятига эга. Redmi Buds 5 Pro учта ANC режими, мослашувчан AI режими ва учта қўшимча шаффофлик режимида ишлайди, бу эса фойдаланувчиларга турли хилдаги қулайроқ тинглаш тажрибаси учун режимлар ўртасида ақлли равишда алмашишга ёрдам беради. Фойдаланувчилар беш хил эквалайзер профиллари ёрдамида аудио тажрибаларини ҳам шахсийлаштириши мумкин. Redmi Buds 5 Pro эргономик корпус билан бирлаштирилганда 10 соатгача узлуксиз тинглаш ва 38 соатгача узлуксиз фойдаланиш мумкин.Redmi Buds 5 Pro қора, оқ ва бинафша рангларда тақдим этилган.

Redmi Buds 5 билан яхшиланган овоз сифати

Ривожланган аудио тажрибасини тақдим этиш учун ишлабчиқилган Redmi Buds 5 кенг доирадаги товуш шовқининиқамраб олувчи учта режим билан 46дБ гача ANC режимига эга. Бундан ташқари, учта шаффофлик режимифойдаланувчиларга ўзларига керак бўлган нарсаларникўпроқ ва кераксиз нарсаларни камроқ эшитиш имкониниберади. Redmi Buds 5 билан 10 соатгача узлуксизтинглашингиз мумкин ва зарядловчи қутиси билан фойдаланганда эса бу 40 соатгача етади. Ушбу минигарнитуралар учта: қора, оқ ва мовий рангларда мавжуд. Устки қисми текис ғилоф билан, ички қисми эсаингичка ёруғлик чизиғи билан ўралган дизайнга эга.

Redmi Buds 5 сериясидан турли маркадаги смартфонларбилан мос келадиган Xiaomi Earbuds иловаси орқалифойдаланилади. Ушбу илова ёрдамида сиз кенгайтирилган имкониятлардан фойдаланишингиз: ўзингизга мосланган шовқинни пасайтириш, шароитга қараб мослашувчан интеллектуал товуш пасайтириш, индивидуал эквалайзер, иммерсив аудио ва бошқа замонавий функциялардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар