Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.

Қайд этилишича, сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари ва бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Янгиликлар