Aкмал Саидов Ўзбекистоннинг ёшлар ҳуқуқларига оид халқаро конвенцияни қабул қилиш таклифини қўллаб-қувватлади
Самарқандда ўтказилган инсон ҳуқуқлари бўйича веб-форум якунида «Ёшлар 2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» резолюцияси қабул қилинди. Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар берилди.
Қайд этилишича, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов форум иштирокчилари резолюцияда Ўзбекистоннинг Ёшлар ҳуқуқларига оид халқаро конвенцияни қабул қилиш таклифини қўллаб-қувватлагани ҳақида фикр билдирди.
ЕҲҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори Жон МакГрегор форум ёшларга, айниқса, хотин-қизларга нисбатан дискриминацияга қарши курашишда муҳим мулоқот майдони бўлганини таъкидлади. Ҳужжатда тинчлик ва хавфсизликни, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини таъминлашда ёшларнинг ўрни ва фаол иштироки долзарб аҳамият касб этгани қайд этилди.
Матбуот анжуманида маълум қилинишича, Самарқанд резолюцияси халқаро миқёсда қатор тавсияларни ва таклифларни ўз ичига олган.
Аввалроқ инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми бўлиши, Акмал Саидов унинг ёшларга 5 та натижаси бўлишини айтгани ва Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига табрик йўллагани хабар қилинган эди.