Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўтказилади
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази «Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» номли Самарқанд веб-форумига оид маълумотлар инфографикасини тақдим қилди.
Инфографикада қайд этилишича, Самарқанд инсон ҳуқулари веб-форумида 700 дан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Шунингдек, 15 дан ортиқ мамлакатдан 40 нафар халқаро маърузачи иштирок этади.
Муҳокама мавзулари ёшлар ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш мақсадлари, ёшлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича таълим, тинчлик ва хавфсизликни илгари суришда ёшларнинг роли: 2030 йилгача янада хавфсизроқ келажакка назар ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенция лойиҳасини ўз ичига олади.
Маълумот учун, веб-форум 12 август «Халқаро ёшлар куни» муносабати билан 12—13 август кунлари ўтказилади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёшларга фойдаланишлари учун ерлар ажратиб берилгани, хусусан, Сўх туманида 30 нафар, Чортоқда 187 нафар ёшларга ғалладан бўшаган ерлар берилгани хабар қилинган эди.