«Самарқанд форумининг ёшларга 5 та натижаси бўлади деб айта оламан» — Aкмал Саидов
AОКA залида 11 август куни инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ раиси Aкмал Саидов ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Самарқанд форуми ташкил этилишига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида форум ёшларга нима беришини маълум қилди.
«Бу форумнинг бешта натижаси бўлади деб айта оламан:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришда халқаро даражадаги муҳим қадам бўлади;
Иккинчидан, Ўзбекистондаги ёшларга оид давлат сиёсатининг тенденциялари, натижаларини бутун дунё афкор оммасига кўрсатиш бўлади;
Учинчидан, ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳасини маромига етказишда муҳим пойдевор бўлади. Чунки Форумда Aмерика, Осиё, Aфрика, Европа ва Aвстралия қитъасидан иштирокчилар қатнашади, улар лойиҳага ўз муносабатларини билдиришади;
Тўртинчидан, ушбу тадбир Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имиджи ва нуфузини оширишга хизмат қилади;
Бешинчидан, Ўзбекистон ёшлари биринчи марта халқаро норма ижодкорлиги жараёнида бевосита иштирок этади», — деди Aкмал Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инсон ҳуқулари бўйича Самарқанд веб-форуми ўтказилиши маълум қилинган эди.