Ўзбекистон туманига ҳар бири 2 минг евролик 66 бош қорамол олиб келинади

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманига ҳар бири 2 минг еврога тенг бўлган 66 бош наслли қорамол олиб келинади. Бу ҳақда Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фермер хўжалиги иш юритувчиси Хусанжон Турсуновнинг таъкидлашича, 2021 йилнинг баҳорида Германиядан 66 бош наслли қорамол олиб келиниши режалаштирилган. Ҳар бир қорамол нархи 2 минг 50 евро бўлиб, кунига 25-30 литр сут беради.

Қайд этилишича, хўжаликнинг 3,2 гектарида қорамолларни боқиш учун махсус ферма мавжуд. 2013 йилда фермер хўжаликда қорамоллар бош сони 16 та бўлса, 2020 йилда уларнинг сони 290 бошга, шундан сигирлар 65 бошга етказилган.

Уларнинг барчаси наслли қорамоллар ҳисобланади. Фермага 2020 йил апрель ойида Германиядан 33 бош «Голштин» зотли сигир келтирилган. Шунингдек, бу ферма 17 кишининг бандлигини таъминлаган.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамон Жўраев ва туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Нажмиддинов 18 октябрда тумандаги «Нурсух Ғафур Ғулом ФАР» ММТП ҳудудидаги «Умидбек» наслчилик чорвачилик фермер хўжалигининг фаолияти билан танишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўрғонтепада 12 млн сўмлик 2 бош қорамол ўғирлаган маҳалладошлар қўлга олинганди.

Шунингдек, Чустда 59 млн сўмлик 2 та қорамолни алдов йўли билан олиб кетган эркакка чора кўрилганди.

Янгиликлар