«Ҳаётим барбод бўлди»: Диана Ягафарова илк бор ўзи ва Баҳром Ёқубов иштирокидаги беадаб видео ҳақида сўз юритди

Актрисанинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса ҳаётидаги энг катта хато саналади.

Ўзбек актрисаси ва Super kelinchak фильми юлдузи Диана Ягафарова неча йил деганда биринчи марта интервью берди. Қиз ўзи ва режиссёр Баҳром Ёқубов иштирокидаги ҳаёсиз видео мавзусида сўз юритишга қарор қилди.

«Ҳозир мен ҳаммага ростини айтиб, бу мавзуни бир умрга ёпмоқчиман. Мен бу видео қаердан чиққанини ростдан ҳам билмайман. Мен бу саволга 15 йил жавоб бермай келдим, чунки жавобини ўзим ҳам билмасдим. Ўша пайтда одамлар бундай расво нарсаларга ўч бўлишини тушуниб етдим. Ҳаётим барбод бўлган кун эсимда. Ўша видео менинг бор машҳурлигим, актёрлик маҳоратим ва истеъдодимни йўққа чиқарди. Мен буни ҳаётимдаги энг катта қайғули ҳодиса деб атаган бўлардим», – деди у.

Актриса ўша ҳолат ҳаётидаги энг катта хато бўлганини айтиб ўтди.

«Ҳозир мен улғайган аёл сифатида ушбу ҳолат ҳақида мулоҳаза юрита оламан, аммо ўша пайтда мен ҳимоясиз 18 ёшли қизча эдим. Ёнимда бу муаммони ҳал қилиб бера оладиган одамим йўқ эди», – қўшиб ўтди актриса.

Қизнинг сўзларига кўра, ўша пайтда унинг бувиси невараси учун таянч бўлган ва доим уни қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йил унга зўр актрисалик касбини башорат қилишар, унинг иштирокидаги янги фильмларни интиқлик билан кутишарди. Бироқ тармоқда қиз ва режиссёр Баҳром Ёқубов иштирокидаги беадаб видео тарқалганидан сўнг ҳаммаси бир зумда барбод бўлди. Диана устига мухлисларнинг нафрат ва ғазаб тўлқини ёпирилди. Актриса негатив ва ҳейтга бардош бера олмай, нафақат актрисалик касбини, балки Ўзбекистонни тарк этишига тўғри келди. Машаққатларга қарамай, актриса ўз бахтини топишга муяссар бўлди.

Янгиликлар