Тошкентдаги цехларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Яккасарой туманидаги Синтепон ишлаб чиқарувчи цехда ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Хабарга кўра, 18 апрель куни соат 20:46 да пойтахтнинг Яккасарой тумани Қушбеги массивида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 21:21 да ёнғин қуршаб олиниб, 21:41 да тўлиқ ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ.

Мавзуга доир:

Янгиликлар