Жиззахда маст эркак ўзаро жанжал сабаб танишини пичоқлаб ўлдирди
Жиззах вилоятида фуқаро танишини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасига асосланиб«Халқ сўзи online» хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 15 июль куни соат 00:30 ларда Шароф Рашидов туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи М.Ш. ўзининг яшаш хонадонида таниши М.У. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шундан сўнг маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолиши натижасида М.Ш. стол устида турган ошхона пичоғи билан М.У.нинг бошини чап юқори чакка қисмига бир маротаба урган.
Таъкидланишича, фуқаро М.У. вафот этган.
Тайинланган судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, фуқаро М.У.нинг ўлимига чап чакка соҳасига ўткир тиғли жисм билан санчилиб кесилган жароҳат, бош гематомаси ва ички қон кетиш сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





