Ўзбекистонда 19 сентябрь куни 614 кишида коронавирус қайд этилди. 6 нафар бемор вафот этди
Ўзбекистонда 19 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 992 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Кунлик касалланишлар
Мамлакатда 19 сентябрь куни 614 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 374 таси Тошкент шаҳрида, 122 таси Тошкент вилоятида, 33 таси Наманган вилоятида, 21 таси Андижон вилоятида, 16 таси Хоразм вилоятида, 15 таси Жиззах вилоятида, 10 таси Самарқанд вилоятида, 8 таси Қашқадарё вилоятида, 7 таси Сурхондарё вилоятида, 5 таси Қорақалпоғистонда ҳамда 3 таси Фарғона вилоятида қайд этилган.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 427 нафарга етди. 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 4 нафар ҳамда Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
- Биринчи ўлим: Ўртачирчиқ туманида яшаган 60 ёшли Т.Т. (аёл) вафот этди.
- Иккинчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Р.И. (аёл) вафот этди.
- Учинчи ўлим: асли Китоб туманилик, Тошкентда даволанган 70 ёшли Р.С. (аёл) вафот этди.
- Тўртинчи ўлим: Олмалиқ шаҳрида яшаган 71 ёшли З.К. (аёл) вафот этди.
- Бешинчи ўлим: Шайхонтоҳур туманида яшаган 82 ёшли Н.Қ. (эркак) вафот этди.
- Олтинчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 65 ёшли Д.А. (аёл) вафот этди.
Кунлик соғайганлар
Кун давомида Тошкент шаҳрида 351 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Наманган вилоятида 72 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистонда 2 нафар, 626 жами нафар бемор соғайган.
Мамлакатдаги вазият
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 992 нафар бемордан 47 271 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3294 нафар бемордан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 18 сентябрь куни 617 кишида коронавирус аниқлангани ва 6 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.