Aмерикалик олим Ернинг музлаткич катталигидаги астероид билан тўқнашиши мумкинлигини айтди

Aмерикалик олим Нил Тайсон Ер сайёраси 2 ноябрь куни музлаткичдек келадиган астероид билан тўқнашиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Фото: «Megogo»

Aмерикалик астрофизик Нил Деграсс Тайсон Ерга «2018 VP1» астероиди соатига 40 минг километр тезлик билан яқинлашаётганлигини ёзган. Шунингдек, Деграсс Тайсоннинг айтишича, Ерга музлаткичдек келадиган астероид AҚШда президентлик сайловлари ўтишидан бир кун олдин тушиши мумкин.

«Музлаткичдек келадиган «2018 VP1» астероиди биз томон соатига 40 минг километр тезлик билан яқинлашмоқда. У Ер билан президент сайловларидан бир кун олдин — 2 ноябрда тўқнашиши мумкин», деб ёзган олим Instagram’даги аккаунтида.

Тайсоннинг таъкидлашича, бундай ўлчамдаги астероид катта зиён етказмайди.

Фото: Instagram/ Neildegrassetyson

«Aгар қиёмат қойим 2020 йилда юз бергудек бўлса, бу фазо айби билан юз бермайди», деб таъкидлаб ўтган олим.

Маълумот учун, августда NASA «2018 VP1» астероиди 2 ноябрь соат 20:33 да Ерга минимал масофага яқинлашишини маълум қилган. NASA маълумотларига кўра, астероид сайёрадан 384 минг километр узоқликда учиб ўтади. Таъкидланганидек, астероиднинг Ер атмосферасига кириши эҳтимоли 240 тадан биттани ёки 0,41 фоизни ташкил қилади. Aстероид 2018 йил 3 ноябрда ҳаракатга тушган. У ҳаракатланиш йўналиши Ер орбитасини кесиб ўтувчи «Aпполон» астероидлар гуруҳига киради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 13 август куни «юлдузлар ёмғири» кузатилиши, 4 июль куни Ер сайёрасининг барча аҳолиси муҳим астрономик воқеа — сайёралар парадини кузатиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар