Ўзбекистонда 13 август куни «юлдузлар ёмғири» кузатилади
Ўзбекистонда 13 август куни кечаси осмон ҳодисаси — Персеид метеор оқими кузатилади.
Қайд этилишича, бу пайтда осмонда соатига 110 та юлдуз тушади. «Юлдузли ёмғир» деярли барча ҳудудларда бемалол кўринади.
Юлдузлар оқими ҳодисаси 23 июлдан 20 августгача давом этади. Айниқса, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида метеорлар оқимининг манзараси ёрқин кўринади.
Персеидлар — ҳар йили Ер атмосферасидан ўтадиган тош, муз қатлами ва чанг зарраларидан иборат метеорит оқимидир. Одатда унинг фаоллик чўққиси август ойининг иккинчи ўн кунлигига тўғри келади.
Aввалроқ 4 июл куни Ер сайёрасининг барча аҳолиси муҳим астрономик воқеа — сайёралар парадини кузатиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.