«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 21 октябрь куни республиканинг шимолий ҳудудларига Ғарбий Қозоғистон орқали Волгабўйи устидан вужудга келган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси кириб келади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида булутлар кўпаяди, кечқурун эса шамолнинг тезлиги 15—20 метр секундгача эсиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган қисмида қуруқ, кам булутли об-ҳаво кутилмоқда.

Маълум қилинишича, 22—23 октябрь кунлари салқин ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Республиканинг барча ҳудудларида булут қоплами ортиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд-баланд жойларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин. Республиканинг айрим вилоятларида шамолнинг тезлиги 15—20 метр секундга етиши мумкин.

Хабарда айтилишича, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва кечаси 3—8 даража илиқни, шимолда 0—3 даражагача совуқ ва кундузи 13—18 даражани иссиқни ҳосил қилади, бу эса шу кунлар учун ҳарорат меъёрларидан 3—5 даражага паст бўлади.

Янгиликлар