Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

Президент  Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Фото: Президент матбот хизмати

Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида иштирок этганг Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Шавкат Миирзиёевга Қирғизистонда юқумли касалликлар шифохонасини қурилганлиги муносабати билан ўз миннатдорчилигини айтган: «Ўзбекистон тарафига Қирғизистонда иккита модуллик юқумли касалликлар шифохонасинининг қурилганлиги муносабати билан миннатдорчилик билдирмоқчиман…»

Маълумот ўрнида, саммит ишида Беларус Президенти Александр Лукашенко, Молдова Президенти Игор Додон, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов, МДҲ Саммит ишида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси ва аъзо давлат раҳбарари иштирок этган – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ва Ҳамдўстлик парламентлараро ассамблеяси кенгаши раиси Валентина Матвиенко иштирок этган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти  Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтиши ва Ўзбекистоннинг МДҲ ташкилотидаги раислиги якунларига шарҳ берилгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси ўринбосарини қабул қилгани хабар қилинган. Учрашувда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ва МДҲ доирасидаги мулоқотларни давом эттириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.