Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида пастлади
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтинги элон қилди. Мазкур рейтингда Ўзбекистон 52-ўринни эгаллади.

Хусусан, 2025 йил декабри билан солиштирганда, мамлакат икки пағона пастлаган. Бироқ миллий терма жамоа Марказий Осиёда энг кучли ҳисобланмоқда:
• Ўзбекистон — 52-ўрин;
• Тожикистон — 100-ўрин;
• Қирғизистон — 103-ўрин;
• Қозоғистон — 114-ўрин;
• Туркманистон — 137-ўрин.
Жумладан, AFC рейтингда эса Ўзбекистон бешинчи ўринда жойлашган. Эслатиб ўтиш жоизки, ФИФА рейтинги 210 та терма жамоани ўз ичига олади.






