Андижонда эркак баланд овозда сўкинган қўшнисини кетмон билан уриб ўлдирди

Андижон вилояти Балиқчи туманида 14 январь куни эркак баланд овозда сўкинган қўшнисини кетмон билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, қотиллик 14 январь куни соат 20:30 атрофида содир бўлган. Балиқчи туманида яшовчи И.Д. уйига маст холда келиб, қўшниси Д.Б.ни баланд овозда ҳақоратли сўзлар билан сўкганлиги сабабли улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Жанжал оқибатида Д.Б. кетмон билан И.Д.нинг жағ соҳасига бир марта уриб, уни қасддан ўлдирган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Д.Б. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари)га асосан процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда айтилишича, содир этилган жиноятни Балиқчи туманида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига таъсирчан усулларда етказиш мақсадида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Андижон вилояти ИИБ ташаббуси билан ўтказилган муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинган.

Аввалроқ Қашқадарёда маст эркак хотини ва қайнсинглисини пичоқлаши оқибатида ёллардан бири вафот этгани ва Навоийда отаси мастлиги учун машинани 10 ёшли бола бошқаргани хабар қилинган эди.