Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 22-24 апрел кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13…+18 даража, кундузи +27…+32 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13…+18 даража, кундузи +26…+31 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 22 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23-24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 23 апрелда Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22 апрелда +12…+17 даража, 23-24 апрелда +10…+15 даража, кундузи 22-23 апрелда +22…+27 даража, 24 апрелда +24…+29 даража бўлади.

Самарқанд вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22 апрелда +12…+17 даража, 23-24 апрелда +10…+15 даража, кундузи 22-23 апрелда +22…+27 даража, 24 апрелда +24…+29 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14…+19 даража, кундузи +27…+32 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари.Ҳаво бироз булутли бўлади,. 22 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 23 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +24…+29 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22 апрелда қор кўчиши хавфи (2000 метрдан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража, кундузи +13…+18 даража бўлади.

Янгиликлар