Пастдарғомда 5 та микро ГЭС қуриб битказилди (фото)

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 5 та микро ГЭС қуриб битказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Пастдарғом туманига қарашли «Самарқанд ГЭСлар каскади» корхонаси негизида қўшимча 3 та 220 кВт ва 2 та 230 киловаттли генераторларга эга бўлган микро ГЭСлар қуриб, ишга туширилган.

Фото: Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тарғибот тадбири давомида Пастдарғом туманида альтернатив энергиядан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганига гувоҳ бўлинган.

Фото: Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Ушбу мини ГЭСлар ёрдамида 1120 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлгани маълум қилинди.

Фото: Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Aввалроқ Бухорода 2020 йил охирига қадар 495 та трансформатор пункти модернизацияланиши ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Ўзбекистонда истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари оширилмаслиги маълум қилинди.

Янгиликлар