Ўзбекистонда истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари оширилмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистонда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергияси учун тарифларнинг оширилиши тўғрисидаги хабарлар нотўғри талқин этилмоқда. «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Фото: «Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 29 июлдаги 5-сонли йиғилиши қарорига асосан, 2020 йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш бўйича электрэнергетика соҳаси корхоналари ўртасида янги тарифлар жорий этилиши белгиланган.

Баёнотда айтилишича, ушбу тарифларнинг амалиётга татбиқ этилиши, соҳавий муассасалар ўртасидаги молия-иқтисод муносабатларига дахлдор бўлиб, оқибатда электр энергиясининг истеъмолчиларга етказиб бериш тарифларига таъсир кўрсатмайди, яъни нархларнинг ошишига сабаб бўлмайди.

Аввалроқ «Ўзбекистон миллий электор тармоқлари» АЖ айни пайтда Ўзбекистонда электр энергияси танқис эмаслигини маълум қилган эди. Шунингдек, Қуйи Чирчиқда энергия тежамкор электр станцияси қурилиши ҳақда хабар берилган эди. 

Янгиликлар