Бухорода 2020 йил охирига қадар 495 та трансформатор пункти модернизацияланади (фото)

Бухоро вилояти аҳолисини ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш борасида тегишли манзилли дастурлар тасдиқланган бўлиб, хозирда вилоят миқёсида бу борада олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоят хокимлиги матбуот хизмати маълумот берди.

Фото: Бухоро вилояти хокимлиги матбуот хизмати

Хабарда таъкидланишича, 2020 йил вилоятдаги 7,4 километр табиий газ қувурини реконструкция қилиш, 7 минг 262 дона газ маромлаш пунктини техник тафтишдан ўтказиш, 447 километр табиий газ қувурини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Фото: Бухоро вилояти хокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, 71 та газ маромлаш пунктини капитал таъмирлаш ишлари бошланган. Бу саъй-ҳаракат натижасида вилоят аҳолисининг суюлтирилган газ истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объектларига 25 минг 833 тонна суюлтирилган газ етказилиши таъминланади, дейилада хабарда.

Фото: Бухоро вилояти хокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, Бухоро вилоятидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш мақсадида 2020 йилда 983 километр электр узатиш тармоғини, 495 та трансформатор пунктини модернизациялаш ва янги қуриш, 2 минг 633 километр электр узатиш тармоғи ва 717 дона трансформатор пункти ҳамда 5 та нимстанцияни мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, вилоят аҳолисининг ичимлик сувига бўлган талабини қондириш мақсадида 2020 йилда Инвестиция ва инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағи ҳисобидан 335,7 километрга ичимлик сув тармоғи, 6 дона сув қудуғи, 31 та гидронасос, 6 донадан трансформатор ва хлорлаш ускунаси, қолаверса, 13 дона сув тўплаш ҳовузи (резервуар) қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда, дея кўшимча қилинади хабарда.

Фото: Бухоро вилояти хокимлиги матбуот хизмати

Аввлроқ Бухорода 660 та оилага мўлжалланган тураржой қурилиб, улардан 64 таси оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларга берилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар