Бухорода 21 сентябрь куни ёғингарчилик кутилмайди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 21 сентябрь, душанба куни Бухоро вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Bukhara museums»

Маълум қилинишича, Бухорода ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи 12—17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11—13 даража илиқ, кундузи 26—28 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 24—29 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар