Фарғонада қўшниси ва унинг онасини калтаклаган шахс қўлга олинди

Фарғона вилоятида қўшниси ва унинг онасини калтаклаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Tez News»га манбалари маълум қилди.

Фото: Instagram / @shokhrukh_isa

Қайд этилишича, 19 сентябрь, шанба куни Instagram ижтимоий тармоғига Шоҳрух исмли фарғоналик йигитнинг қўшниси томонидан калтаклангани акс этган видеоси жойланган. Жабрланувчи мазкур воқеа 15 сентябрь, сешанба куни соат 09:20 атрофида содир бўлганини таъкидлаган. Қўшниси йигитнинг хонадонига кириб, бақира бошлаган.

«Соҳиб ака менга унинг дўстлари онам уни одобсиз деганини айтган. Мен унга онам пашшага ҳам озор бермаслигини айтдим. Шу пайт онам ичкаридан эшик олдига чиқди. Сўнгра онам бундай демаганлигини айтди ва буни исботлашини айтди», — дейди жабрланувчи.

https://www.instagram.com/p/CFUgV7MgFzg/

Маълум қилинишича, йигитнинг қўшниси мушт билан эшикни уриши оқибатида стакан синган. Сўнгра жаблранувчининг онасини урган. Жабрланувчи уни тўхтатмоқчи бўлганида, уриб ерга қулатган ва ерда ётган ҳолида ҳам дўппослаган. Жағига кучли зарба қабул қилиб олган йигит ҳушини йўқотган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, мазкур воқеадан сўнг дарҳол қўшнисининг онаси йигитнинг уйига кирган ва у жабрланувчи ушбу воқеа ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ариза ёзса, оқибати ёмон бўлишини айтиб қўрқитган. Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб, ўзини ва оиласини ҳимоя қилиш мақсадида Фарғонадан Тошкентга келган.

Фото: Instagram / @shokhrukh_isa

Шунингдек, мазкур воқеа юзасидан 19 сентябрь куни Бувайда туман ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми (Ўртача оғирликдаги қасддан тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Йигит ва унинг онасини калтаклашда гумон қилиниб, илгари судланган 1993 йилда туғилган фуқаро М.Соҳиб ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда 23 ёшли қиз икки эркакни калтаклагани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик прокуратура Андижонда шифокорни калтаклаган ИИБ ходими ишини ўрганишни бошлагани маълум қилинди.

Янгиликлар