Наманганда 21 сентябрь куни ҳаво ўзгариб туради

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 21 сентябрь, душанба куни Наманган вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Wikiway»

Маълум қилинишича, Наманганда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 24—29 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5—10 м/с тезликда эсади, баъзи 12—17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11—13 даража, кундузи 26—28 даража бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 25—30 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 24—29 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар