Асакада қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган Давлат хизматлари маркази очилади (фото)
Андижон вилояти Асака туманида 3 миллиард 150 миллион сўм бўлган Давлат хизматлари маркази очилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, Асака туманида давлат хизматлари маркази қуриш учун 2020 йилнинг бошида лойиҳа қиймати 3 миллиард 150 миллион сўм бўлган бино собиқ 2-сон ФХДЁ бўлими биносида қурилиш монтаж ишлари бошланган. Коронавирус пандемияси туфайли маҳаллий бюджетдан бино учун пул ажратиш масаласидаги юзага келган муаммо туфайли қурилиш ишлари тўҳтаб қолган.
Қайд этилишича, туманда қурилишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу бино туманнинг «Амир Темур» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 14 сотих бўш ер майдонида қурилиши режалаштирилган.
Туман хокими Мансур Алихонов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан давлат ҳусусий шериклик шартлари асосида Давлат хизматлари марказини қуриш бўйича тумандаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда қурилиши режалаштирилган бинонинг лойихалари билан танишилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Поп ва Учқўрғон туманларининг чекка қишлоқларида ва Пастдарғомдаги мактаб биносида ДХМнинг филиали иш бошлаганди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида Давлат хизматлари маркази биноси очилганди.