Самарқанд шаҳрида Давлат хизматлари маркази биноси очилди (фото)

Самарқанд шаҳрида 2 қаватдан иборат Давлат хизматлари маркази биноси очилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳоимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, марказнинг янги биноси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, уни жиҳозлашда сўнгги ахборот технологияларидан фойдаланилган. Электрон навбат тизими 18 та мониторда акс этиб туради, хизматлар 36 та қабул ойнасида кўрсатилади.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳоимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, марказга ташриф буюрувчи мурожаатчиларнинг фарзандлари учун болалар майдончаси ҳам ташкил этилган. Шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими, тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси, инвесторлар хонаси, адвокатура, нотариус ва суғурта бўлими, банк кассаси, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ҳамда фуқаролик паспортини бериш бўйича шаҳар ички ишлар бўлими ходими хонаси ҳам мавжуд.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳоимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Пастдарғомдаги мактаб биносида ДХМнинг филиали иш бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар