Когон ва Жондордаги қишлоқ ҳамда маҳаллаларда давлат хизматлари маркази филиаллари иш бошлади

Когон ва Жондордаги қишлоқ ҳамда маҳаллаларда давлат хизматлари маркази филиаллари иш бошлади. Бу ҳақда Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Когон туман Хўжаякашаба қишлоғи ҳамда Жондор туманидаги «Лоло» маҳалла фуқаролар йиғинида туман Давлат хизматлари марказларининг филиаллари ўз фаолиятини бошлаган. Маълум бўлишича, Бухоро вилоятининг олис ҳудудларида 10 та туман Давлат хизматлари марказининг филиали фаолият юритаётган бўлиб, улар сони энди 12 тага етган.

Фото: Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

«Қишлоқ туман марказидан қарийб 30 километр олисда жойлашган. Деҳқончилик ва чорвачилик орқали рўзғор тебратадиган хўжаякашабаликлар ҳа деганда туман марказига боролмасдилар. Бир тарафдан масофа узоқлик қилса, бир тарафдан кундалик меҳнатдан вақт ажрата олишмасди. Филиалнинг очилиши нафақат биз каби кексаларнинг, қолаверса, барча қишлоқ аҳлининг кўнглидаги иш бўлди», — дейди Хўжаякашаба қишлоғи оқсоқоли Саъдулла Бозоров.

Фото: Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ургутнинг яна бир маҳалласида Давлат хизматлари маркази очилгани, Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали тадқиқотчиларига 50 гектар ер ажратилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар