Ургутнинг яна бир маҳалласида Давлат хизматлари маркази очилди (фото)

Самарқанд вилояти Ургут туманининг «Жартепа» маҳалласида Давлат хизматлари маркази фаолиятишни бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятининг 16 та ҳудудида фаолият олиб бораётган Давлат хизматлари марказида аҳолига 130 дан ортиқ хизмат кўрсатиб келинмоқда. 18 сентябрь куни Ургут туманидаги «Жартепа» маҳалласида ҳам Давлат хизматлари марказининг янги филиали ўз иш фаолиятини бошлаган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги матбуот хизмати

«Аввалари ушбу ҳудуд ва унга туташ маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли турли хизматлардан фойдаланиш учун туман марказига келиб кетишган. Бу эса аҳолининг ортиқча вақт ва маблағ сарфлашига сабаб бўларди», — дейди туман ҳокимининг ўринбосари Исроил Жабборов.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, 18 сентябрнинг ўзида мазкур филиалда иккита ёш оила тантанали равишда никоҳдан ўтказилган. «Жартепа» маҳалласида истиқомат қилаётган иккита оила вакилларининг фарзандларига эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ тасарруфига ФҲДЁ соҳасини қабул қилган ДХА тизимда фаолият юритувчи ходимларни аттестациядан ўтказиш ишларини бошлаиши, ушбу синовлар Адлия вазирлиги мутахассислари томонидан ўтказилиши ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар