Самарқандда хотин-қизлар билан боғлиқ салкам 3,5 мингта муаммо ижобий ҳал қилинди

Самарқанд вилоятида Ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими катта инспекторлари томонидан вилоятдаги 10 минг 268 нафар хотин-қизнинг оилалари ўрганилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими катта инспекторлари томонидан хотин-қизлар томонидан жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда 10 минг 268 нафар хотин-қизнинг оилалари ўрганилган.

Маълум қилинишича, уларнинг:

  • 280 нафарини ишга жойлаштиришда;
  • 739 нафарига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилишида;
  • 103 нафарини даволаш учун тиббиёт муассасаларига юборилишида (улардан 30 нафарини мажбурий даволанишга);
  • 145 нафарига шахсини тасдиқловчи хужжатларини қайта тиклашда;
  • 58 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашилди.

Қайд этилишича, ўрганишлар давомида хотин-қизлар билан боғлиқ 4159 та муаммо аниқланиб, шундан 3465 таси ижобий ҳал этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каттақўрғон шаҳрида 800 дан ортиқ ёшнинг ишсизлиги маълум бўлгани, Фарғонада 100 нафар, Чортоқда эса 3 нафар хотин-қиз қўшимча грант асосида талабаликка қабул қилинганди. Шунингдек, Aндижонда вилоят ҳокими OТМга кирган қизларга «Халқаро қизлар куни» муносабати билан диплом ва совғалар топширганди.

Янгиликлар