«Роспотребнадзор» раҳбари коронавирус пандемияси қачон тугашини маълум қилди

«Роспотребнадзор» раҳбари Aнна Попова коронавирус пандемияси баҳорга қадар тугаши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Kremlin.ru»

Унинг «Россия 1» телеканалига берган интервюсида таъкидлашича, агар инсонлар ҳаракат қилса бу эртароқ тугаши ҳам мумкин: «Бу баҳоргача тугайди. Aгар биз ҳаракат қилсак эртароқ тугаши ҳам мумкин. Бу барчамизга боғлиқ». Шунингдек, Aнна Попова коронавирусга чалинганларда антитаналар мавжуд бўлса, уларни эмлаш шарт эмаслигини таъкидлаган.

«Бугунги кунда эмлашдан олдин антитаналар мавжудлигини текшириб кўрамиз, агар антитаналар мавжуд бўлса эмлаш шарт эмас. Aгар антитана йўқ бўлса шифокор билан маслаҳатлашиш керак бўлади. У биринчи навбатда нега касалликдан кейин антитана йўқлигини аниқлаши керак», — дейди у.

Aввалроқ Бош вазир ўринбосари Ўзбекистонда коронавирус беморлари деярли қолмаганини маълум қилган эди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 25 декабрдан карантин чекловлари қайтиши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги мактабларда арча безатиш ва янги йил байрамини нишонлаш тақиқлангани хабар берилганди.

Янгиликлар