ДХХ Фарғонада прокурорни 1000 доллар пора билан кўлга олди

Фарғона вилояти прокуратурасида катта прокурор лавозимида ишлаган мансабдор 1000 доллар пора билан кўлга олинди.

Маълум бўлишича, 18 январь куни ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Фарғона вилояти прокуратураси бўлими катта прокурори А.Т. пора билан ушланган.

Аниқланишича, А.Т. фуқаро А.Х.дан унга тегишли бўлган гўшт дўкони орқа томонидан 1,5 сотих ер майдонини 1000 доллар эвазига номига ўтказиб беришини айтан. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар