Шенген визаси нархи қачон ошиши маълум қилинди

11 июндан бошлаб бутун дунё бўйлаб қисқа муддатли Шенген визаси (C тури) нархи 12 фоизга ошади, деб хабар бермоқда Словения ташқи ва Европа ишлари вазирлиги матбуот хизмати.

Катталар учун виза нархи 90 евро (ҳозирда 80 евро), 12 ёшгача бўлган болалар учун 45 евро (ҳозирда 40 евро) бўлади. 6 ёшгача бўлган болалар учун тўлов олинмайди.

Эслатиб ўтамиз, Еврокомиссия ҳар уч йилда Шенген визалари нархини оширади. Бухгалтерия ҳисоби Эвропа Иттифоқидаги инфляция ва давлат хизматчиларининг ўртача иш ҳақини ўз ичига олади.

Янгиликлар