Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади

Эртага Ўзбекистон делегацияси Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида иштирок этади.

Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, эртага, 21 май куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.
Делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

Янгиликлар